1

Австралиялик аёл пляжда номаълум денгиз мавжудотини топиб олди (фото)

ДУНЁ 10.07.2020, 23:31
Австралиялик аёл пляжда номаълум денгиз мавжудотини топиб олди (фото)

Австралиялик аёл пляжда сирли денгиз мавжудотини топиб олди.

«Унинг қандай жонивор эканлиги ҳозирча аниқланмади», деб ёзади «7news»га таянию «ekolog.uz».

Аёл мавжудотни шаклсиз жигарранг кесакка ўхшатган ва мавжудотнинг расмини ижтимоий тармоқларда эълон қилиб, фойдаланувчилардан унинг нима эканлигини аниқлашда ёрдам сўраган.

Аёлнинг ўзи уни балиқ-тош деб тахмин қилган, бироқ ижтимоий тармоқлар фойдаланувчилари ушбу тахминни инкор қилишган.

Айрим фойдаланувчилар мавжудотнинг амбра эканлигини тахмин қилган, бироқ бу вариант ҳам тасдиқланмаган.

Бошқа фойдаланувчилар эса унинг акула ёки китнинг бир қисми эканлигини таъкидлашган.

Квисленд биология фанлари мактаби профессори Сэнди Дегнан эса австралиялик аёлнинг қобиқли балиқни топиб олганини айтган. Ушбу мавжудот юзлаб алоҳида қисмлардан иборат асцидиялардан иборат бўлади.

Австралиялик аёл пляжда номаълум денгиз мавжудотини топиб олди (фото)

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1