1

Қашқадарёдаги “Бўзахур” конида ҳам Газни дастлабки тайёрлаш қурилмаси қурилади

ИҚТИСОДИЁТ 14.07.2020, 15:33
Қашқадарёдаги “Бўзахур” конида ҳам Газни дастлабки тайёрлаш қурилмаси қурилади

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Бошқаруви раиси Меҳриддин Абдуллаевнинг топшириғига асосан, “Шўртан нефть ва газ қазиб чиқариш” бошқармасига қарашли “Бўзахур” газконденсат конида Газни дастлабки тайёрлаш қурилмасини қуриш ишлари бошланди. Бу ҳақда жамиятнинг Матбуот хизмати хабар бермоқда.

Углеводородлар қазиб чиқариш ҳажмини ошириш, газ қувурларидаги гидравлик қаршиликларни бартараф этиш ва қазиб олинаётган табиий газни, газни тайёрлаш ва қайта ишлаш қурилмаларига етказиб бериш мақсадида ушбу қурилиш ишлари амалга оширилмоқда.

Бундан ташқари, “Бўзахур” конида Газни дастлабки тайёрлаш қурилмасини қуриш газ транспорт тизимининг барқарор ишлашини таъминлашга ҳам хизмат қилади.

Ушбу қурилмани қуришда сепаратор, суюқлик ажратгич ва бошқа ускуналар "Муборак газни қайта ишлаш” заводидан, 2 дона сиғим, турли ўлчамдаги қувур, шарли кран “Шўртан нефть ва газ қазиб чиқариш” бошқармаси ички имкониятидан келиб чиққан ҳолда ажратилмоқда.

Бу эса ўз навбатида “Ўзбекнефтгаз” АЖ нинг мавжуд ички ресурслардан оқилона фойдаланилишига ва сарф харажатларини қисқартирилишига хизмат қилади.

Эслатиб ўтамиз, қурилиш-монтаж ишлари “Шўртан нефть ва газ қазиб чиқариш” бошқармасининг капитал қурилиш бўлими томонидан амалга оширилмоқда.

Маълумот учун: “Бўзахур” газ кони Қашкадарё вилоятининг Ғузор туманида жойлашган бўлиб 1983 йилда очилган.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1