1

Хитой ядровий қуролланишни назорат қилиш бўйича AҚШ-Россия музокараларига қўшилиш таклифини рад этди

ДУНЁ 14.07.2020, 20:05
Хитой ядровий қуролланишни назорат қилиш бўйича AҚШ-Россия музокараларига қўшилиш таклифини рад этди

Хитой мамлакатлар аро ядровий қуролланишни назорат қилиш бўйича AҚШ-Россия музокараларига қўшилиш бўйича билдирилган таклифни рад этди.

Бундай қарор Вашингтон ва Пекин ўртасидаги тангликни янада кучайтиради, дейди экспертлар.

Ядровий қуролларни қисқартириш бўйича битим 2010-йилда AҚШ ва Россия ўртасида имзоланган эди. Хитойда қуролланиш суръати жадаллашиб бораётгани сабабли, жорий йилнинг феврал ойида AҚШ президентининг Миллий хавфсизлик бўйича маслаҳатчиси Роберт Обрайн янги пактга Хитой қўшилиши керак, деган баёнот билан чиққан эди. Аммо Хитой томони бу таклифни рад этди.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1