АсосийSport

Йилнинг энг йирик онлайн мусобақаси – "Minsport Esports Cup" старт олмоқда

'Йилнинг энг йирик онлайн мусобақаси – "Minsport Esports Cup"  старт олмоқда'ning rasmi

Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги ҳамда Esports Uzbekistan Федерацияси "Сенинг уйинг - сенинг аренанг" шиори остида Республикамиз тарихидаги йилнинг энг йирик шов-шувли киберспорт мусобақасига старт беради.

Юртимизда давом этаётган карантин даврида ёшларни спортга жалб этиш, аҳоли орасида киберспортни оммалаштириш ва ривожлантириш мақсадида жорий йилнинг 21 июлидан 22 декабрига қадар  "Minsport Esports Cup"киберспорт мусобақаси ташкил этилмоқда.

Мусобақанинг соврин жамғармаси 100 000 000+ сўмни ташкил этади.

Ҳаваскорлар ўртасидаги мусобақа киберспортнинг барча платформалар (ПС, ПС, Мобиле)даги энг оммабоп 8 йўналишида ўтказилади.

Шунингдек, 4 босқичдан иборат саралаш мусобақачалари ва Гранд Финалдан иборат 5 ойлик турнир давомида ҳомийларнинг мусобақа учун сармояларидан улуш эвазига  "Minsport Esports Cup"Гранд Финалининг Катта сахнадаги Финалига қадар соврин жамғармаси мутассил ўсиб бориши режалаштирилган.

Қуйидаги ҳавола орқали рўйхатдан ўтишингиз мумкин. Бир иштирокчи бир неча йўналишда иштирок этиш имкониятига эга ва Саралаш ғолибларидан ташқари қолган ўйинчиларда умумий равишда 4 марта саралаш босқичларида қатнашиш имкони мавжуд!

Рўйхатдан ўтиш учун ўз йўналишингизга мос Телеграм-гуруҳларига ўтишингиз мумкин:

CS:GO

Clash Royale

Dota 2

FIFA 2020

Mobile Legends

PES 2020

PUBG Mobile

World of Thanks

    Бошқа янгиликлар