1

Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги яна бир мега лойиҳани тақдим этмоқда

СПОРТ 20.07.2020, 06:00
Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги яна бир мега лойиҳани тақдим этмоқда

Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги пандемия шароитида юртдошларимизни жисмоний тарбия ва спорт билан мунтазам шуғулланишга жалб этиш орқали улар саломатлигини мустаҳкамлаш ва иммунитетини кўтаришга ҳисса қўшиш мақсадида бир қатор онлайн спорт мусобақалари ўтказилишини эълон қилади. Бу ҳақда Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги Матбуот хизмати хабар қилмоқда.

2020 йил 20 июлдан бошлаб “Онлайн юриш”, “Онлайн югуриш”, “Онлайн веломарафон”, “Онлайн шахмат”, #уйдақол #ҳаётгақўшил! челленжи ҳамда киберспорт бўйича 8та йўналишда “MinSport eSropts CUP” мусобақаларига старт берилади. Мазкур спорт тадбирларининг барчаси Янги йил байрамига қадар давом этади ва якунда ғолиблар қимматбаҳо совғалар билан тақдирланади. Жумладан, киберспорт бўйича ўтказиладиган "Minsport eSports CUP" мусобақасининг умумий соврин жамғармаси 100 миллион сўмдан ошса, онлайн шахмат мусобақасининг мутлоқ ғолиби Spark автомобилини қўлга киритиш имкониятига эга бўлади. Шундай экан, имкониятингизни бой берманг, онлайн спорт тадбирларида фаол иштирок этинг ва қимматбаҳо совғаларни қўлга киритинг!

Батафсил маълумотлар  www.minsport.uz сайтида.

Истагимиз, одамларда фаол ҳаёт тарзига бўлган кўникмани янада жонлантириш ҳамда миллат генофондини соғломлаштириш йўлида ўз ҳиссамизни қўшиш, дейилади хабарда.

 

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1