Хабарингиз бор, пойтахтимиздаги “Ўзэкспомарказ”да коронавирус хасталигига гумон қилинаётган беморларни текширув ва таҳлилдан ўтказиш учун махсус 500 ўринли Тақсимлаш маркази ташкил этилди.
Тошкент шаҳар ҳокимлиги томонидан мазкур янги қувватни ишга тушириш учун тиббиёт ходимлари ишга жалб қилинмоқда.
Иш 15 кунлик навбатчилик тартибида ташкил қилинади ҳамда ходимларга қуйидаги умумий ҳисобдан:
🔸 врачларга 15 000 000 сўм;
🔸 ҳамшираларга 10 000 000 сўм;
🔸 кичик тиббиёт ходимларига 5 000 000 сўм;
🔸 кўнгиллиларга 5 000 000 сўм
кунлик тартибда иш ҳақи тўланиши айтилмоқда.
Иш вақти 12 соатдан иборат булиб, 8 соат иш, 4 соат дам олиш вақти кўзда тутилган.
Ваъда берилишича, тиббиёт ходимлари тиббий ҳимоя воситалари билан таъминланади. Ходимларга ётоқхона ва овқатланиш тўлиқ ташкил қилингани ҳолда, маошлари ҳар куни тўлаб борилади.
Батафсил маълумот учун қуйидаги телефон рақамларига мурожаат қилишингиз мумкин: 71 210 02 02, 71 210 02 31






