АсосийJamiyat

ИИВ подполковнигининг коронавирусдан вафот этгани маълум қилинди

'ИИВ подполковнигининг коронавирусдан вафот этгани маълум қилинди'ning rasmi

Сал аввал ИИВ яна бир ходими вафот этганини малум қилган эди. Айни пайтда ССВ ушбу  51 ёшли подполковникнинг коронавирусдан вафот этганини тасдиқлади.

ССВ хабарида айтилишича унинг бир қатор оғир кечаётган ёндош касалликлари бўлган.

Тошкент шаҳри Олмазор туманида яшаган З.С. 17 июль куни ИИВ Марказий госпиталининг реанимация бўлимига ётқизилган ва 18 июль куни унда “COVID-19” тасдиқланган.

Унга “COVID-19” инфекциясининг оғир кечиши, икки томонлама пневмония ташхиси қўйилган. Беморда касаллик ўткир нафас ва юрак қон-томир етишмовчилиги асорати билан кечган.

Шунингдек, унда юрак ишемик касаллиги, қандли диабетнинг ўта оғир кечиши, иккала болдир артериялари окклюзияси, чап сон ёнбош артерияси стенози, сурункали панкреатит каби ҳамроҳ хасталиклар бўлган.

Беморга мутахассислар томонидан онлайн консультация ва консилиумлар ўтказилган, даволаш жараёни белгиланган стандартлар асосида олиб борилган.

Асосий касаллик асоратлари ҳисобига беморнинг аҳволи кескин оғирлашиб, мутахассислар томонидан тўлиқ ҳажмда, стандарт асосида ўтказилган реанимацион муолажаларга қарамасдан у ўткир нафас ва юрак қон-томир етишмовчилигидан вафот этган.

    Бошқа янгиликлар