Бу ҳақда АОКА залида «2020-2021-ўқув йили учун олий таълим муассасаларининг бакалавриат таълим йўналишларига абитуриентларни онлайн рўйхатга олиш якунлари, таҳлил ва хулосалар» мавзусида бўлиб ўтаётган матбуот анжуманида маълум қилинди.
Барно Ражабов, ДТМ бош бошқарма бошлиғи:
— Тест синовларини кейинга кўчириш бўйича таклиф берилган. Карантин чекловлари қачон бекор қилинса, имтиҳон ўшанда ўтказилади. Агар 15 августда бекор қилинса, 15 августдан кейин, 1 сентябрда бекор қилинса, 1 сентябрдан кейин ўтказилади. Имтиҳонлар ўтказиладиган жойлар ҳали тасдиқланмаган. Тасдиқлангандан кейин маълум қиламиз. Стационарга айлантирилган павильонда имтиҳон ўтказилмайди. Тест синовлари учун танланган жойлар катта сиғимли иншоот бўлиши аниқ.






