АсосийDunyo

Борис Жонсон оммавий эмлашга қарши чиққанларни "ақлдан озган"лар деб атади

'Борис Жонсон оммавий эмлашга қарши чиққанларни "ақлдан озган"лар деб атади'ning rasmi

Буюк Британия бош вазири Борис Жонсон оммавий эмлашга қарши чиққанларни "ақлдан озган"лар деб атади.

mk.ru хабарига кўра, Буюк Британия бош вазири гриппга қарши кенг кўламли эмлаш дастури жорий этилишини эълон қилган. Хавф гуруҳига кирувчи аҳолини эса бепул эмлаш кераклигини маълум қилган.

"Биз қиш келишидан олдин одамлар вирусли касалликка қарши туришга тайёр бўлишини хоҳлаймиз. Бу жараёнга қарши чиққанларни ақлдан озган деб аташ мумкин", деди Жонсон.

Буюк Британия ҳукумати раҳбари эмланганлар сонининг кўпайиши Миллий соғлиқни сақлаш хизматини "ҳимоя қилишига" ишонмоқда.

    Бошқа янгиликлар