28

Бектемир Мелиқўзиевнинг навбатдаги рақиби ва жанг муддати аниқ бўлди.

СПОРТ 28.07.2020, 15:03
806
Бектемир Мелиқўзиевнинг навбатдаги рақиби ва жанг муддати аниқ бўлди.

Профессионал бокснинг супер ўрта (-76,2 кг) вазн тоифасида рингга чиқаётган Бектемир Мелиқўзиев (5-0, 4 КО) 28 август куни ўзининг навбатдаги жангини ўтказади. 

Шу куни Бектемирга мексикалик Алан Кампа (17-5, 11 КО) рақиблик қилади.

Жанг 28 август куни (Тошкент вақти билан 29 август тонгида) Калифорния штати, Индио шаҳридаги  Fantasy Springs Resort Casino мажмуасида бўлиб ўтади.  

Маълумот учун, Бектемир Мелиқўзиевнинг бўлажак рақиби Кампа, ўз вақтида машҳур боксчилар Сергей Деревянченко, Жесси Ҳарт (икккита минтақавий чемпионлик камари учун) каби боксчилар билан рингга чиққан. Сўнгги жангида енгилмас Эрик Бажинянга қарши иккита минтақавий чемпионлик камари учун жангда имкониятни бой берган.

 

Шарҳлар

Кун мавзуси: коронавирус
Об-ҳаво: Ташкент
+28° ясно
Валюта курси
10231.71
USD 21.85
12059.09
EUR 38
138.65
RUB 1.19