1

“Эҳтиёжманд оилаларга хайриялар етказиб берилмаган”. Шаҳрисабз тумани ҳокими ишдан олинди

ЖАМИЯТ 30.07.2020, 21:44
“Эҳтиёжманд оилаларга хайриялар етказиб берилмаган”. Шаҳрисабз тумани ҳокими ишдан олинди

Халқ депутатлари Шаҳрисабз тумани кенгашининг навбатдан ташқари сессияси бўлиб ўтди. Бу ҳақда вилоят ҳокимлиги Матбуот хизмати хабар қилмоқда.

Йиғилишда вилоят ҳокими Зойир Мирзаев сўзга чиқиб, туманда амалга оширилаётган ишлар талаб даражасида эмаслигини таъкидлади. Айниқса, фуқаролар мурожаатлари, таълим тизими, йўллар, қишлоқ хўжалиги, ишлаб чиқариш ва экспорт масалаларига умуман эътибор қаратилмаган.

Тумандаги 30 та мактабларда иситиш тизими йўқ, 6 таси таъмирталаб. Мактабгача таълимга қамров 47 фоиз. Энг ачинарлиси Президентимиз қарори билан бугун вилоятдаги 20 000 та эҳтиёжманд оилага 1 миллион сўмдан нақд пул берилиши бошланган эди. Аммо, ушбу туманда 1040 нафар эҳтиёжманд оила бўла туриб, бугун ушбу хайрли иш амалга оширилмади. Сабаби - масъулларда хисоб-китоб бўлмаган. 

Юқоридаги бир қатор камчиликлардан келиб чиқиб, сессия ишида ташкилий масала кўрилди:

Бугунгача туман ҳокими лавозимида ишлаб келган Исроил Аманов вазифасидан озод этилди ва унинг ўрнига Муборак тумани прокурори вазифасида ишлаб келаётган адлия маслаҳатчиси Ҳасанов Самад Аҳатуллаевич сайланди.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1