Қозоғистон Соғлиқни Сақлаш вазирлиги раҳбари Алексей Цой мамлакатнинг барча аҳолиси кўчада, жамоат жойларида ва транспортда мажбурий равишда ниқоб тақиши кераклиги тўғрисидаги буйруғига ўзгартириш киритди. Бу ҳақда Яндекс.кз ёзмоқда.
Энди беш ёшгача бўлган болаларнинг ниқоб тақишлари мажбурий эмас. Бундан ташқари, жамоат ва овқатланиш объектларида овқатланаётганда ижтимоий масофани сақлаган ҳолда ниқобларсиз ўтиришга рухсат берилди.
Индивидуал ва жамоавий спорт турлари билан шуғулланадиган спортчилар (беш кишидан кўп бўлмаган) ижтимоий масофани сақлаган ҳолда ниқоб тақмасликлари мумкин, дейилади хабарда.
Шунингдек япониялик шифокорлар ҳам уч ёшгача бўлган болаларда коронавирус инфекциясининг олдини олиш учун тақиладиган ҳимоя ниқоблари соғлиққа жиддий зарар етказиши мумкинлигини таъкидлашган..






