1

Ўзбекистон Қирғизистонга 560 минг долларлик инсонпарварлик ёрдами ажратди

ДУНЁ 03.08.2020, 16:36
Ўзбекистон Қирғизистонга 560 минг долларлик инсонпарварлик ёрдами ажратди

Ўзбекистон Қирғизистонга инсонпарварлик ёрдами сифатида қиймати 560 минг долларлик 2 минг тонна ун, 9,5 минг дона комбинезон, 12 минг дона ниқоб, 25 минг дона қўлқоп, 500 дона ҳимоя кўзойнаги, 200 дона пирометр, 45 тонна хлор етказиб берди, деган Қирғизистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазири Замирбек Аскаров брифингда. Бу ҳақда “Кабар” ахборот агентлиги маълум қилди.

 Вазирнинг маълум қилишича, халқаро ташкилотлардан ҳам Қирғизистонга қиймати 9 миллион сомлик шахсий ҳимоя воситалари, дезинфекция ишларини олиб бориш учун материаллар етказиб берилган. Мазкур ёрдам ҳудудлар ва соғлиқни сақлаш ташкилотларига тақсимланган.

 

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1