1

Сув чиқариш воситаларини сотиб олиш ва ўрнатиш учун субсидия ажратилади

ИҚТИСОДИЁТ 03.08.2020, 23:35
Сув чиқариш воситаларини сотиб олиш ва ўрнатиш учун субсидия ажратилади

“Сув таъминоти оғир ҳудудлардаги аҳоли томорқалари ва қишлоқ хўжалигида фойдаланилмаётган ер майдонларига сув чиқариш ишларини давлат томонидан қўллаб-қувватлаш чора-тадбирлари тўғрисида” Ҳукумат қарори (459-сон, 30.07.2020 й.) қабул қилинди.

Қарорга мувофиқ, сув таъминоти оғир ҳудудлардаги аҳоли томорқалари ва қишлоқ хўжалигида фойдаланилмаётган ер майдонларини суғориш учун вертикал суғориш қудуқларини бурғулаш, дарёлар, каналлар ва бошқа сув объектларидан сув чиқариш воситаларини сотиб олиш ва ўрнатишга давлат томонидан субсидия ажратилади.

Субсидиялар қуйидаги шартларда ажратилади:

қишлоқ хўжалигида фойдаланилмаётган ҳар бир гектар ерни фойдаланишга киритиш харажатларининг 50 фоизи, бироқ БҲМнинг 50 бараваридан ошмаган миқдорда;

аҳоли томорқа ерларини суғориш учун чуқурлиги 10 метрдан ортиқ бўлган ҳар бир вертикал қудуқни бурғулаш ва ишга тушуриш харажатларига қудуқнинг ҳар бир метр чуқурлиги учун 100 минг сўмдан, бироқ БҲМнинг 50 бараваридан ошмаган миқдорда;

камида 30 та аҳоли томорқа ерларини суғориш учун вертикал суғориш қудуқларини бурғулаш ва ишга тушириш харажатларининг 70 фоизи, бироқ 120 млн сўмдан ошмаган қисми қопланади.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1