АсосийDunyo

Россиядаги меҳнат мигрантлари орасида жиноятчилик ўсаётгани маълум қилинди

'Россиядаги меҳнат мигрантлари орасида жиноятчилик ўсаётгани маълум қилинди'ning rasmi

Россия Хавфсизлик кенгаши раиси ўринбосари Дмитрий Медведев мамлакатнинг бир қатор субъектларида мигрантлар орасида жиноятчилик ўсаётгани ва шу муносабат билан ҳудудий раҳбарлар қўшимча чоралар кўриши лозимлигини маълум қилди.

Россия Ички ишлар вазирлиги маълумотларига кўра, Москва, Санкт-Петербург, Екатеринбург, Мурманск ва Aмурда ишлаётган чет эл фуқаролари томонидан 2020 йилнинг июль ойида жамоат тартибини бузиш ҳолатлари қайд этилган.

Медведевнинг таъкидлашича, ишсиз қолган мигрантлар иштирокидаги жиноятчилик даражаси яна ошиши мумкин. Хорижий фуқароларни вақтинчалик сақлаш марказларида жойлар етарли эмас ва бу мигрантларни депортация қилишда қийинчиликларни туғдирмоқда.

 

    Бошқа янгиликлар