1

Американинг “Novavax” компанияси COVID-19 вакцинаси синов натижаларини маълум қилди

ДУНЁ 06.08.2020, 14:09
Американинг “Novavax” компанияси COVID-19 вакцинаси синов натижаларини маълум қилди

АҚШдаги “Novavax” фирмаси томонидан ишлаб чиқилган коронавирусга қарши қўлланиши эҳтимоли мавжуд бўлган вакцина икки бор муваффақиятли синовдан ўтказилгани ҳақида хабар берилди. Бу ҳақда «РИА Новости» маълум қилган, деб ёзади Dori-Darmon” АК Ахборот хизмати

Тадқиқотларнинг бирида иштирок этган 56 нафар кўнгиллида хавфли асоратлар намоён этмаган, вирусга қарши юқори даражада курашувчанлик хусусиятига эга аксил таначалар пайдо бўлган. Иккинчи тадқиқот давомида эса изланувчилар вакцина тажрибадан ўтаётган мижозларни коронавирус юқишидан ҳимоя қилишини аниқладилар.

Мериленд штатидаги унча таниқли бўлмаган “Novavax” компанияси вакцинани ишлаб чиқиш учун АҚШ федерал ҳукуматидан 1,6 миллиард доллар олган. Америка ҳукумати вакцина яратиши мумкин бўлган бошқа ишлаб чиқарувчилар билан ҳам келишувлар олиб бориб, шартномалар тузмоқда.

“Novavax” синовларининг муваффақияти тасдиқланган тақдирда компания вакцинани қачон ишлаб чиқара бошлаши мумкинлиги билан боғлиқ сана аниқ айтилмаган.


 

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1