1

Ўзбекистонда таниқли ишлаб чиқарувчиларнинг ичимлик суви сифати талабларга жавоб берадими?

ИҚТИСОДИЁТ 08.08.2020, 15:02
Ўзбекистонда таниқли ишлаб чиқарувчиларнинг ичимлик суви сифати талабларга жавоб берадими?

Ёз… Жазирама иссиқ…. Айнан шундай об-ҳаво шароитида юртимизда шишали ичимлик сувига бўлган талаб кескин ошиши кузатилади. Кўпчилик бундай идишдаги ичимлик сувларини нафақат кўчада иссиқ об-ҳаво шароитида, балки уй шароитида кундалик эҳтиёж учун ҳам ишлатади. Танловда адашмаслик учун нима қилиш керак? Мазкур саволга жавоб бериш учун Монополияга қарши курашиш қўмитаси ҳузуридаги Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш агентлиги томонидан 5 та таниқли шишада қадоқланган ичимлик ва минерал сувлари савдо белгилари танлаб олинди ва уларнинг хавфсизлик ва сифат кўрсаткичларини аниқлаш мақсадида синов лабораторияларига юборилди. Бу ҳақда Агентли Матбуот хизмати маълумот берди.

Муҳим синов

Газланмаган ичимлик сувининг сифат ва хавфсизлик кўрсаткичларини ўрганиш мақсадида Агентлик томонидан Тошкент шаҳридаги чакана савдо объектларидан қуйидаги савдо бирликларига мансуб ичимлик сувлари харид қилинди:

  1. «Silver Water» газланмаган табиат-ичимлик суви, «SILVER VITA» МЧЖ, Ўзбекистон (0,5 л);
  2. «Montella Daily» газланмаган тозаланган ичимлик суви, «NAVRUZ INTERNATIONAL CORP» МЧЖ ҚК, Ўзбекистон (0,5 л);
  3. «Bon Aqua» газланмаган ичимлик суви, «COCA-COLA UZBEKISTON ICHIMLIGI LTD» МЧЖ, Ўзбекистон (0,5 л);
  4. «Hydrolife» газланмаган, артезиан, тоғ-ичимлик суви, «HYDROLIFE BOTTLERS» МЧЖ, Ўзбекистон (0,5 л);
  5. «Nestle Pure Life» ичимлик суви, «LACTALIS CENTRAL ASIA», МЧЖ ҚК, Ўзбекистон (0,5 л).

5 та маҳсулот намуналари Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Санитария-эпидемиологик осойишталик агентлигида санитар-гигиена, радиология, микробиология ва паразитология талабларига мувофиқлиги синовдан ўтказилди.

Ўтказилган тадқиқотлар натижаларига кўра барча газланмаган ичимлик сувлари юқоридаги талабларга мувофиқлиги аниқланди.

Шунингдек, Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси ҳамда Ўзбекистон Республикаси давлат геология ва минерал ресурслар қўмитаси томонидан ер ости ва ер усти сув манбаларидан фойдаланиш учун берилган рухсатномалар тўғрисида тақдим қилинган маълумотлар ўрганилди.

Ўрганишлар натижасида «NAVRUZ INTERNATIONAL CORP» МЧЖ ҚК сувдан фойдаланишга рухсатномаси мавжуд эмаслиги ва ушбу ҳолат қонун бузилиши ҳисобланмаслиги аниқланди. Ваҳоланки, Вазирлар Маҳкамасининг “Сувдан махсус фойдаланиш ёки сувни махсус истеъмол қилишга рухсатнома бериш бўйича давлат хизматлари кўрсатишнинг маъмурий регламенти тасдиқлаш тўғрисидаги” 2018 йил 31 мартдаги қарори 2-бандига мувофиқ, ушбу Регламент талаблари коммунал сув қувурлари ва канализациянинг марказлаштирилган тармоқларидан фойдаланишга жисмоний шахслар томонидан суткасига 5 м3гача сувдан умумий фойдаланилганда татбиқ этилмаслиги белгиланган.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1