1

Латвия бош вазири истеъфога кетишини маълум қилди

ДУНЁ 07.12.2015, 14:21
Латвия бош вазири истеъфога кетишини маълум қилди

Латвия бош вазири Лаймдота Страюма мамлакат Президенти Раймонд Вейонис билан учрашувда истеъфога кетишини маълум қилди, деб хабар беради “Lenta.ru”.

Журналистлар олдида чиқиш қилар экан, бош вазир  лавозимида фаолият юритган вақт оралиғида мамлакат иқтисодиётини яхшилашга хизмат қилган икки давлат бюджети қабул қилинганини таъкидлади.

“Бошланган ишни  якунлаш учун янги ғоя ва куч керак, деб ҳисоблайман”, — деди у ўз қарорини изоҳлар экан.

Лаймдота Страуюма бош вазир лавозимига 2014 йилнинг 22 январида тайинланган эди. Бунга қадар эса деҳқончилик вазири лавозимида фаолият юритган. 

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1