АсосийДунё

Россия Киевга зврбалар билан таҳдид қилмоқда

Россия қўшинлари хорижий фуқароларни Киевни тарк этишга чақирди.

'Россия Киевга зврбалар билан таҳдид қилмоқда'ning rasmi

Россия ТИВ Старобелскдаги ҳужумдан сўнг Киевга жавоб зарбалари тайёрланмоқда Россия қуролли кучлари Старобелск шаҳридаги университетга қилинган ҳужумга жавоб зарбаси тайёрлаётгани хабар қилинди. Бу ҳақда Россия Ташқи ишлар вазирлиги маълумот берди.

Вазирлик баёнотига кўра, хорижий фуқаролар Киевни тарк этишга, шаҳар аҳолиси эса ҳарбий ва маъмурий объектлардан узоқроқ бўлишга чақирилган. Шунингдек, Россия қўшинлари Киевдаги Украина ҳарбий-саноат мажмуасига кирувчи корхоналарга тизимли зарбалар беришни бошлагани айтилади.

Маълум қилинишича, асосий нишонлар қаторида дронлар ишлаб чиқариш ва уларни жанговар ҳолатга келтириш марказлари бор. Вазирлик, шунингдек, бу жараёнда НАТО мутахассислари Украинага эҳтиёт қисмлар етказиш, разведка маълумотлари бериш ва нишонларни белгилашда иштирок этаётганини билдирган.

Ташқи ишлар идораси ушбу зарбалар қарор қабул қилиш марказлари ва қўмондонлик пунктларига ҳам қаратилганини таъкидлаган.

Вазирлик ушбу кескин чораларни 22 майга ўтар кечаси Украина қуролли кучлари томонидан Старобелскдаги Луганск давлат педагогика университети ўқув биноси ва ётоқхонасига қилинган дрон ҳужуми билан боғлаган. Ушбу ҳужум оқибатида 21 киши ҳалок бўлгани, 63 киши жароҳат олгани айтилган. Россия ТИВ бу воқеа учун тўлиқ жавобгарликни Украина томонига юклаб, халқаро ҳуқуқ нормалари бузилганини таъкидлаган.

    Бошқа янгиликлар

    'Ҳиндистонда жазирама иссиқ 16 кишининг умрига зомин бўлди'ning rasmi

    Дунё 25.05.2026 17:07

    Ҳиндистонда жазирама иссиқ 16 кишининг умрига зомин бўлди

    Ҳудудда ҳаво ҳарорати айрим жойларда 45 даражадан ошиб кетмоқда.

    'Японияда ноқонуний мигрантлар ижтимоий тармоқлар орқали кузатилади'ning rasmi

    Дунё 25.05.2026 15:43

    Японияда ноқонуний мигрантлар ижтимоий тармоқлар орқали кузатилади

    Асосий эътиборни ҳужжатларсиз ишлаётган мигрантларни ёллаётган иш берувчиларга қарши курашга қаратмоқда.

    'Конгода Эбола хавфи ортиб бормоқда'ning rasmi

    Дунё 25.05.2026 15:36

    Конгода Эбола хавфи ортиб бормоқда

    Эбола вируси тарқалиши оқибатида вафот этганлар сони 204 нафарга етди.

    'Telegram жорий йилда 20 миллиондан ортиқ канални ўчириб ташлади'ning rasmi

    Дунё 25.05.2026 12:35

    Telegram жорий йилда 20 миллиондан ортиқ канални ўчириб ташлади

    27 июль куни мессенжер рекорд даражада – 402 мингдан ортиқ канал ва гуруҳни блоклади.

    'Дания хат юбориш амалиётини тўхтатади'ning rasmi

    Дунё 25.05.2026 12:35

    Дания хат юбориш амалиётини тўхтатади

    Дания миллий почта оператори “Post Nord” рақамлаштиришга ўтиш жараёнида қоғоз хат етказиб берилишини бутунлай чекламоқчи.

    'Зеленский: Украина муросага тайёр, аммо шармандали тинчликка эмас'ning rasmi

    Дунё 25.05.2026 12:35

    Зеленский: Украина муросага тайёр, аммо шармандали тинчликка эмас

    Украина Президенти Владимир Зеленский тинчлик шартномаси бўйича музокаралар 90 фоиз якунланганини, бироқ Киев фақат кучли ва адолатли ҳужжатни имзолашини маълум қилди.