1

Кучли портлаш сабаб Байрутда намойишчилар ва полиция ўртасидаги тўқнашувлар авж олиб кетди (видео)

ДУНЁ 10.08.2020, 09:13
Кучли портлаш сабаб Байрутда намойишчилар ва полиция ўртасидаги тўқнашувлар авж олиб кетди (видео)

Ливан пойтахти Байрут шаҳрида норозилик намойишлари яна кучайди, оломон ва полициянинг тўқнашуви авж олди, дея хабар тарқатган «Ал-Жазира»

Ҳозирги пайтда мамлакат парламенти биноси ёнида жиддий тўқнашувлар кузатиляпти.

4 август куни юз берган фожиали воқеа сабаб бўлиб ўтаётган норозилик митинглари мамлакат пойтахтида жиддий тартибсизликларни келтириб чиқарди. Кеча бошланган намойишлар бугун парламент биноси ёнига кўчди. ОАВда қайд этилган маълумотларга қараганда, тўқнашувлар натижасида камида 728 киши азият чеккан.

Норозилик намойиши иштирокчилари ҳукумат истеъфо беришини, шунингдек, Байрут портида рўй берган кучли портлашдан сўнг мамлакатда жиддий институционал ислоҳотлар ўтказилишини талаб қиляпти. Экспертлар фикрича, мазкур ҳодиса «Давлат тузилмалари иш фаолиятидаги ҳамда идоралараро ишларни мувофиқлаштиришдаги мавжуд муаммолар»ни яққол юзага чиқарди.

Кеча кечқурунги хабарларда эса Ливандаги митинг қатнашчилари иқтисодиёт ва энергетика вазирликлари, шунингдек Маҳаллий банклар ассоциацияси биноларини ишғол қилишгани тўғрисида ёзилган. Бунгача мамлакатдаги вазиятдан норози оломон ташқи сиёсат идораси биносини ҳам эгаллаб олган.

Кейинчалик хавфсизлик кучлари юқорида санаб ўтилган давлат идораларини акция қатнашчиларидан тозалашга муваффақ бўлишган. Маълумотларга қараганда, 700 дан зиёд жабрланганларнинг 100 дан ортиғи ҳарбий хизматчилар.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1