1

Фарғонада ошхона, чойхона, ресторан ва кафелар ўз фаолиятини қайта бошлади

ЖАМИЯТ 11.08.2020, 11:13
Фарғонада ошхона, чойхона, ресторан ва кафелар ўз фаолиятини қайта бошлади

Фарғонада вилоят коронавирусга қарши курашиш бўйича ишларни мувофиқлаштириш штаби ва махсус комиссия қарорига асосан бугун, яъни 11-августдан бошлаб, вилоят ҳудудидаги умумий овқатланиш обектлари, жумладан, ошхона, чойхона, ресторан ва кафелар фаолиятига рухсат берилди.
Бу вилоятдаги эпидемиологик вазият жиловини маҳкам ушлаган ҳолда карантин талабларини босқичма-босқич юмшатишга қаратилган ишлардан биридир.
Умумий овқатланиш шаҳобчалари карантин талаблари ва санитария-гигиена қоидаларига қатъий амал қилиб, кириш-чиқиш жойларини пирометрлар, антисептик воситалар билан таʼминлаган ҳолда ўз фаолиятини қайта бошлайди.
Фаолиятини давом эттиришга рухсат этилган тадбиркорлик субектларида тегишли органлар томонидан карантин талаблари, санитария-эпидемиологик қоидаларига риоя этилиши устидан назорат олиб борилади. Барча ходимлар тиббий ниқоб ва қўлқопда бўлиши, ижтимоий масофани сақлаши шартлиги белгиланган.
Ресторан ва кафеларда банкетлар ҳамда бошқа оммавий тадбирларни ўтказишга йўл қўйилмайди ҳамда фаолиятини соат 8:00 дан 20:00 га қадар ташкил этади.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1