1

Тошкентдаги "Саёҳат" меҳмонхонасида карантинда сақланаётган 31 ёшли сурхондарёлик ўзини 4-қаватдан ташлади

ЖАМИЯТ 11.08.2020, 17:25
Тошкентдаги "Саёҳат" меҳмонхонасида карантинда сақланаётган 31 ёшли сурхондарёлик ўзини 4-қаватдан ташлади

10 август куни Россиянинг Қозон шаҳридан келган 31 яшар сурхондарёлик О.К. ўз жонига қасд қилди. 

Бош прокуратура Матбуот хизматининг бизга берган маълумотига кўра, у ўзини Тошкентдаги “Саёҳат” меҳмонхонасининг 4-қават деразасидан ўзини улоқтирган ва вафот этган.  У  1989 йил Сурхондарё вилояти, Денов туманида туғилган. 

Дастлабки терговга қадар текширувга кўра, йигит Россиянинг Қозон шаҳрига ишлаш учун оиласи билан бирга кетган. Жорий йилнинг 4 август чартер рейс орқали Тошкент шаҳрига олиб келиниб, Мирзо Улуғбек тумани ДСЭНБ томонидан карантинга олингани, “Саёҳат” мехмонхонаси 408-хонага жойлаштирилган. 7 август куни COVID-19 вируси учун тест топширган, 9 август куни COVID-19 тести манфий чиққан. 

Унинг Сурхандарё вилояти Денов туманида яшовчи яқин қариндошлари билан суҳбат қилинганида, улар сўнгги пайтларда О.К.нинг руҳиятида салбий томонга ўзгаришлар сезилганини ва ўзини ёмон ҳис қилиб юргани, шу сабабли унинг турмуш ўртоғи ва икки нафар вояга етмаган фарзандлари Россия Федерацияси худудида қолишига қарамасдан, уни Ўзбекистон Республикасига олиб келинганини айтишган. 

Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан туман прокуратураси томонидан терговга қадар текширув ишлари олиб борилиб, О.К.нинг рухий касаллика чалинган ёки чалинмаганлиги ҳолатларига аниқлик киритиш чоралари кўрилмоқда.  

 

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1