Лола янги “Севгимсан” клипини тақдим этди

ШОУ-БИЗНЕС 10.12.2015, 12:51
Лола янги “Севгимсан” клипини тақдим этди

Хонанда Лола ўзининг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларида “Севгимсан” қўшиғига клип суратга олинаётгани ҳақида хабар қилиб, ушбу видеоклипдан суратларни ҳавола этиб келаётган эди.

Видеоклип тайёр бўлди ва бугундан уни қуйидаги ҳаволада томоша қилиш мумкин.

“uz24.uz”нинг хабар беришича, мазкур видеоклипда бош ролни Лола ҳамда актёр Андрей Кабанов ижро этган. Клип уч кун давомида “Ўзбекфильм” повильонида тасвирга олинган. Клип режиссёри ва оператори Ёдгор Носиров. Графика режиссёри Давлат Арабшоев. Стилистлар Рената Искандарова ҳамда Мадина. Либослар бўйича рассом Ҳилола Шер. Дизайнер Зулфия Султон. Декоратор Ҳусан Пўлатов.

«Севгимсан» қўшиғининг матн ва мусиқа муаллифи Илҳом Йўлчиев, яъни Dj Piligrim. Аранжировкаси эса Жасур Бадалбоев томонидан амалга оширилган.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1