АсосийIqtisodiyot

Ўзбекистон 7 ойда қанча олтин сотгани маълум бўлди

'Ўзбекистон 7 ойда қанча олтин сотгани маълум бўлди'ning rasmi

2020 йил январь-июль ойларида Ўзбекистон 3,2 млрд долларлик олтин экспорт қилди. 

Давлат статистика қўмитаси маълумотлари кўра,  2019 йил январь-июль ойларига нисбатан ўсиш 95,3 фоизни ташкил этди. 2020 йил январь-июль ойларида эса Ўзбекистоннинг экспорт таркибида олтиннинг улуши 39,8 фоизга тенг бўлди.

Таъкидлаб ўтиш жоизки, сўнгги йилларда Ўзбекистон олтин экспортини оширди. Олтин экспорти 2015 йилда 823,9 миллион доллардан, 2016 йилда 738,2 миллион доллардан, 2017 йилда 1,6 миллиард доллардан, 2018 йилда 2,91 миллиард доллардан ва 2019 йилда 4,9 млрд доллардан ортиқроқни ташкил этди.

Аввалроқ Ўзбекистон 6 ойда 2,1 млрд долларлик олтин экспорт қилгани, экспорт таркибида олтиннинг улуши 33,8 фоизга тенг бўлгани маълум қилинганди. 

    Бошқа янгиликлар