Ижтимоий тармоқларда Шайхонтоҳур туманида 8 ёшли қизалоқ электр токи уриши оқибатида вафот этганлиги ҳақида хабар тарқалди. Унда "4 кун аввал 8 ёшли қизалоқни 380 ввольт ток уриб тараша қилиб қўйган эди. Ток сими сув қуврларини ушлаб турадиган метал тиргакларга бириктирилиб тортилган экан.Мудҳиш холатга жавобгарлар топилмаяпти", - дейилади.
Бош прокуратура Матбуот хизмати мазкур ҳолат юзасидан расмий маълумот берди.
Аниқланишича, Шайхонтоҳур тумани, Оқтепа мавзеси, 15-уй олдидаги электр кабели илинган иссиқ сув қувурида электр кучланиши юзага келган.
2020 йил 20 август куни 2012 йилда туғилган вояга етмаган қизалоқ ушбу қувурининг темир устунини ушлаши оқибатида ток уриб, вафот этган.
Мазкур ҳолат юзасидан 2020 йил 22 август куни Шайхонтоҳур тумани электр тармоқлари корхонаси мансабдор шахсларига нисбатан ЖКнинг 207-моддаси билан жиноят иши қўзғатилди.
Тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда, дейилади расмий хабарда.






