1

Наҳотки концерт тугаб қолди…

ШОУ-БИЗНЕС 14.12.2015, 16:08
Наҳотки концерт тугаб қолди…

12-13 декабрь кунлари Туркистон санъат саройида Шуҳрат Дарёнинг “Бахт кулиб” деб номланган жонли ижродаги концерт дастури бўлиб ўтди.

Энди дастур ҳақида батафсил тўхталмоқчимиз.

Қиш фасли бўлгани сабабли ҳаво бироз совуқ бўлди, аммо мухлислар дастурнинг файзли ва бошқа дастурлардан бутунлай ўзгача ўтишини билгандек сарой олдида дастур бошланишидан камида 2 соат вақтлироқ тўпланишди.

Дастурда қизиқчилар, бошловчи, ортиқча  табриклар, сунъийликка қурилган ва барчани жонига тегиб улгурган “қарсак сўраб олиш” ҳам бўлмади. Шуҳрат Дарё ўта маданиятлилик билан дастурни шундай олиб бордики, натижада бугунги “очиқ кулгулар” билан барчани энсасини қотирадиган қизиқчиларга ҳам хожат қолмади. Хонанданинг ҳар бир қўшиғи бошланишида ва тугалланишида мухлислар ҳам жонли қарсакларни аяшмади. Хонанда эса бундан куч олиб овозига овоз қўшилди чоғи икки соат мобайнида умуман саҳнани тарк этмасдан куйлади. Шуҳрат Дарё таъкидлаб ўтганидек кеча ҳақиқий “қўшиқ байрами” бўлди десак янглишмаймиз.

Икки ой мобайнида “Стерео” созандалар гуруҳи билан қилинган меҳнат тўлиқ ўзини оқлади. Ҳар бир қўшиқ узоқ  давомий қарсаклар билан кутиб олингани, қўшиқ тугаши билан ҳам худди шу давомий қарсаклар тугамаганидан хонанда ҳам хурсандчилиги ва миннатдорчилигини яширолмади.

Дастур сўнггида Шуҳрат Дарё  “мен бу сўзни айтишни ёмон кўраман-у, аммо айтишга мажбурман ҳозирча ҳайр, концерт дастуримиз ўз ниҳоясига етди” деган сўзи мухлисларни ҳайратда қолдирди. Чунки мухлислар дастурда ортда қолган икки соатдан ошиқроқ вақт қандай ўтиб кетганини билмай қолишди.

Бўларкан-у, ортиқча дабдабасиз, либос алмаштирмай, саҳнада мухлисларни кўзини қамаштирмайдиган нурларсиз ҳам ажойиб концерт дастури намойиш қилса.

 

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1