3 сентябрь куни Чеченистон Республикаси пойтахти Грозний шаҳридаги Спорт Холл “Коллизей” аренасида профессионал бокс кечаси бўлиб ўтади.
“Ахмат” клуби томонидан ташкил этилаётган ушбу бокс оқшоми доирасида Чеченистон президенти Рамзан Қодировнинг бир йўла тўрт нафар фарзанди рингга кўтарилиши маълум қилинди. Ёш Қодировларнинг жанги кўргазмали характерда бўлиб, ҳаваскор бокс қоидаларида асосида ташкил этилади.
“3 сентябрь куни Грозний шаҳридаги Спорт Холл “Коллизей” аренасида профессионал бокс бўйича “Время Легенд” турнири ўтказилади. Бокс кечаси Россия Қаҳрамони, Чеченистон Республикасининг биринчи президенти Ахмат Қодиров хотирасига бағишлаб ташкил этилади. Оқшом доирасида жиянларим Аҳмад, Али, Адам ва Абубакар Қодировлар ҳам рингга кўтарилади. Уларнинг жанглари ҳаваскор бокс қоидалари асосида бўлади”, – дея Инстаграм саҳифасида хабар қолдирган “Ахмат” клуби президенти Абузайд Висмурадов.






