АсосийIqtisodiyot

Қашқадарёда истеъмолчилар томонидан 2 млрд 366 минг сўмлик табиий газ талон-тарож қилинган

'Қашқадарёда истеъмолчилар томонидан 2 млрд 366 минг сўмлик табиий газ талон-тарож қилинган'ning rasmi

“Ўзнефтгазинспекция” Қашқадарё ҳудудий бўлими ҳамда “Ҳудудгаз Қашқадарё” газ таъминоти филиали мутахассис ходимлари ҳамкорлигида табиий газдан ноқонуний фойдаланаётган истеъмолчиларни аниқлаш мақсадида тезкор тадбирлар ўтказиб келинмоқда. 

Ўтган 7 ой давомида, 113 та ҳолат аниқланиб, унга кўра, 2 млн 554 минг 200 м3 табиий газ маҳсулоти талон-тарож қилинган. Оқибатда, давлат бюджетига 2 млрд 366 минг сўмлик зарар етказилган. Аниқланган 113 та ҳолат таҳлил қилинганда, ноқонуний уланшиларнинг 66 таси Қарши шаҳри, 19 таси Шаҳрисабз шаҳри, 5 таси Ғузор тумани, 7 таси Қарши тумани, 5 таси Муборак тумани, 2 таси Яккабоғ тумани, 4 таси эса Чироқчи туманлари ҳиссасига тўғри келмоқда. Айни кунда улгуржи истеъмолчиларга нисбатан тегишли чоралар кўрилиб, келтирилган зарарни ундириш юзасидан иш ҳужжатлари ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларига топширилган. 

 

    Бошқа янгиликлар