Ушбу расм 25 август куни Андижонда бўлиб ўтган репитицион тест пайтида олинган. Бу ҳақда Кун.узда мана бу хабар эълон қилинган эди:
Блогер Хушнудбекнинг ёзишича, репетицион тест пайти телефон олиб кириш бемалол бўлган.
"Эрталабки тест жараёнларидан саволлар китобларининг айрим суратлари ҳам тарқалмоқда. Бундан ҳайрон қолганим йўқ, кутилган ҳолат эди. Чунки 100% телефонларни ушлаб қолишнинг иложи йўқ. Пандемия шароитидаги текширувларда бу янада қийинлашади. Асосийси оммавий телефондан фойдаланиш ўйинчоқ бўлиб кетмаса бўлди, яккам-дуккам ҳолатлар хавотирли эмас.
Аммо шундай бўлса-да, бу расмлар бўйича ДТМ тегишли тушунтириш бериши керак. Шунингдек, жойларда назорат ҳам янада кучайтирилиши лозим.
Ҳурматли абитуриентлар, мабодо кимдир телефон ёки бошқа қинғир йўллардан фойдаланаётганини кўрсангиз, дарҳол назоратчиларга хабар беринг. Адолатни таъминлашда жамоатчилик назорати ҳам жуда муҳим, ўз тақдирингизга бефарқ бўлманг" дейилади хабарда.






