1

ССВ коронавирусдан янги зарарланишлар ва беморларнинг аҳвол ҳақида маълумот берди

САВОЛ-ЖАВОБ 08.09.2020, 00:03
ССВ коронавирусдан янги зарарланишлар ва беморларнинг аҳвол ҳақида маълумот берди

020 йил 7 сентябрь соат 23:30 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 43 975 (+82) нафарни ташкил этмоқда. Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазирлиги хабар бермоқда.

Янги касалланиш ҳолатларининг 72 нафари Тошкент вилоятида, 5 нафари Тошкент шаҳрида ҳамда яна 5 нафари Хоразм вилоятида тана ҳарорати кўтарилганлиги боис профилактика мақсадида ҳамда коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.

Шу билан бирга, Қибрай туманида яшаган 70 ёшли Р.Т. (эркак) ҳамда Юнусобод туманида яшаган 67 ёшли Х.С. (аёл), жами 2 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этди.

Эътиборли жиҳати, бугун Тошкент шаҳрида 207 нафар, Тошкент вилоятида 91 нафар, Хоразм вилоятида 7 нафар, Қорақалпоғистон Республикаси, Андижон ҳамда Фарғона вилоятларида 4 нафардан бемор тузалди.

Шундай қилиб, юртимизда 41 594 (+317) нафар коронавирус инфекциясига чалинган фуқаролар (94 фоиз) соғайган.

Ҳозирда мамлакатимизда 2 027 нафар беморга шифокорларимиз томонидан белгиланган стандартлар бўйича даво чоралари кўрилмоқда.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1