1

Одил Аҳмедов Шанхайни тарк этди

СПОРТ 09.09.2020, 15:33
Одил Аҳмедов Шанхайни тарк этди

Ўзбекистон МТЖ ярим ҳимоячиси Одил Аҳмедов шанхайликлар сафини тарк этмоқда.

Маълумки, Одил Аҳмедов "Шанхай СИПГ"да 2017 йилдан буён ҳаракат қилаётган эди. Хавбекнинг кейинги манзили Хитой Суперлигасининг "Тяньцзинь Тэда" клуби бўлади. Бу ҳақда Odil Akhmedov Fanpage хабар бермоқда.

Таъкидлаш керакки, "Тяньцзинь Тэда" Хитой Суперлигасида 9 турдан сўнг 1 очко тўплаган ҳолда сўнгги ўринда бормоқда.

Ўзбекистонлик ўйинчи жорий мавсум Хитой Суперлигаси доирасидаги 8та ўйинда майдонга тушиб, 1та гол ва 1та ассист қайд этди.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1