Спорт мураббийи Ибодулла Раҳмонов 65 ёшида вафот этди.

СПОРТ 10.09.2020, 14:49
Спорт мураббийи Ибодулла Раҳмонов 65 ёшида вафот этди.

Спорт фидойиси, кўплаб чемпионларни тарбиялаган жонкуяр мураббий Ибодулла Раҳмонов 65 ёшида вафот этди. Бу ҳақда Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги Матбуот хизмати хабар берди.

Ибодулла Раҳмонов 40 йилдан ортиқ вақт давомида жисмоний тарбия ва спорт соҳасида фаолият кўрсатиб, мамлакатимиз спорти ривожига улкан ҳисса қўшган инсон эди.

Ўзбек халқининг ардоқли фарзанди Ибодулла Раҳмонов 1955 йилнинг 17 июнь санасида Навоий шаҳрида туғилган.

У юнон-рум кураши бўйича Навоий шаҳридан етишиб чиққан биринчи спорт устаси эди.

Ибодулла Раҳмонов меҳнат фаолиятини 1977 йилда Навоий кон-металлургия комбинати касаба уюшмаси ҳузуридаги болалар-ўсмирлар спорт мактабида юнон-рум кураши бўйича мураббий сифатида бошлаб, кейинчалик болалар-ўсмирлар спорт мактаби директори, Навоий вилояти жисмоний тарбия ва спорт қўмитаси раиси каби лавозимларда ишлаган.

Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги томонидан таъсис этилган “Жисмоний тарбия ва спорт аълочиси”, шунингдек, Халқ таълими вазирлигининг “Халқ маорифи аълочиси” кўкрак нишонлари билан тақдирланган.

"Даракчи" жамоаси марҳумнинг оила аъзолари ва яқинларига чуқур ҳамдардлик изҳор этади.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1