1

Ўзбекистонда ишлаб чиқарилган пахта терувчи трансформер-машиналар намойиш этилди

ИҚТИСОДИЁТ 10.09.2020, 23:40
Ўзбекистонда ишлаб чиқарилган пахта терувчи трансформер-машиналар намойиш этилди

Тошкент қишлоқ хўжалиги техникаси заводида TZST CE 220 пахта териш машина-трансформери намойиш этилди.

"Дарё" нашри ёзишича, CЕ-220 трансформер шаклида ишлаб чиқарилаётган бўлиб, мавсумда пахта териш машинаси сифатида қолган пайтда универсал-ҳайдов трактори сифатида фойдаланиш имконини беради. Шу билан бирга, машина теримига ажратилган далаларнинг қаторлар ораси кенглигига мос равишда (76 см ёки 90 см) пахта териш машинаси агрегати кенглигини созлаш мумкин.

2020 йилги пахта териш мавсумига 850 дона пахта териш машинаси, жумладан, 550 дона TZST CE 220 ишлаб чиқариш режалаштирилган.

Маълумотга кўра, тижорат банклари томонидан ажратилаётган паст фоизли кредит маблағлари ҳисобига СЕ-220 русумли пахта териш машиналари 10 йил муддатга, МХ-1.8 русумли пахта териш машиналари эса 7 йил муддатга устувор равишда пахта-тўқимачилик кластерлари ва фермер хўжаликларига етказиб берилмоқда. Маҳаллийлаштириш даражаси 20 фоиздан ошдан тақдирда пахта-тўқимачилик кластерлари ва фермер хўжаликларига 15 фоизлик субсидия берилади, яъни тўланган маблағнинг 15 фоизи давлат томонидан қопланади. 

Шунингдек, уларни лизинг асосида харид қилиш имкони мавжуд. Пахта терим машиналарининг даражаси бугунги кунда 20 фоиздан оширилишига эришилган.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1