1

АҚШда яшовчи ватандошимиз Ўзбекистондаги NAPA Технопаркини сотиб олди

ИҚТИСОДИЁТ 11.09.2020, 11:12
АҚШда яшовчи ватандошимиз Ўзбекистондаги NAPA Технопаркини сотиб олди

АҚШда яшовчи ватандошимиз Бобир Aкилханов Ўзбекистондаги NAPA Технопаркини сотиб олибди. Бу айни пайтда хизматидан AҚШ, Лотин Aмерикаси ва Европанинг йирик компаниялари ва давлат идоралари фойдаланаётган, 20 йиллик тажрибага эга таниқли ишбилармон, инвестор - Б. Aкилханов NAPA жамоасига қўшилди, деганидир. Буни қарангки, АҚШда яшовчи ватандошимиз ахборот технологиялари бўйича бизнес-маслаҳатчи бўлиб Forbes Tech Council рўйхатига киритилган биринчи ўзбек ҳисобланар экан.

NAPA TEAM компанияси эса жараёнларни автоматлаштириш миллий ассоциацияси ҳисобланади. Шунингдек, у ахборот технологиялари, инновациялар ва таълим соҳасида фаолиятини олиб бормоқда, айниқса, IT соҳасидаги миллий кадрларни тайёрлаш ва малакасини ошириш масаласига катта эътибор қаратади. NAPA хусусий Технопарк сифатида мамлакатимизда танилиб, таълим соҳасида NAPA Edu Hub IT Aкадемиясини ташкил этди. Лойиҳага 1 миллион AҚШ долларидан ортиқ маблағ жалб этилибди.

Америка бозорида катта талабда бўлган IT-мутахассисликларини ўз ватандошларига ўқув дастури сифатида тақдим этишни режалаштирган Б. Aкилханов ушбу ноёб лойиҳанинг таъсисчисига ва инвесторига айланганидан жуда хурсандлигини ҳамда Ўзбекистонда 1 миллион дастурчини тайёрлаб Ўзбекистон IT-жамияти сафига қўшишини айтди.

Ушбу билим юрти талабаларнинг илк қабулини жорий йилнинг сентябр ойидан бошлашни режалаштираётган экан.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1