1

Пульсоксиметрдан қандай фойдаланиш керак?

HI-TECH 11.09.2020, 18:27
Пульсоксиметрдан қандай фойдаланиш керак?

АОКАда бўлиб ўтган брифингда Коронавирусга қарши кураш штаби аъзоси Барно Абдусаматова  коронавирус инфекцияси профилактикаси борасидаги саволларга жавоб қайтарди.

Савол: Пульсоксиметрдан кандай фойдаланиш керак?

Мослама ёқилгандан сўнг, ўз-ўзини синаб кўриш жараёни тугаши билан бир неча сония кутиш керак;

Мосламани бармоққа ортиқча босимсиз ўрнатиш керак;

 Мослама лак билан бўялган тирноққа қўлланилмайди;

 Мосламанинг батареясини ўз вақтида зарядлаш ёки батареяларни ўзгартириш лозим;

Мосламадан бир кунда 2-3 маҳал, зарурат бўлса ундан кўпроқ

фойдаланилади;

Уй шароитида кислород концентраторини қўллаш қоидалари:

 Кислород концентраторини ҳаво эркин айланиши ва хонанинг

мақбул намлиги бор жойга ўрнатиш керак. Мослама иссиклик манбалари яқинига қўйилмайди;

дистилланган сув билан кислородни намлаш учун мўлжалланган махсус идиш тўлдирилади;

Шифокор тавсиясига биноан кислород терапиясининг

давомийлиги ва ҳаво оқими режими кузатилади;

 Оила аъзоларини ўзаро зарарламаслик учун шахсий бурун канюляларидан фойдаланилади;

Кислород концентраторини ишлатиш кетма-кетлиги:

Резервуарни белгиланган жойигача намлагич сув билан тўдирилади;

Мослама ёқилади. Канюлянинг бир учи мосламага уланади,

иккинчи учи эса бурун йўлларига қўйилади;

 Кислород оқими ўрнатилгандан кейин, шифокор тавсиясига кўра кислород терапияси бошланади;

Кислород терапиясини бурун канюляси орқали олаётганда кўкрак қафаси ва қорин билан нафас олинади. Ўпканинг максимал даражада қисилиши ва тозаланиши учун равон нафас олинади;

Машғулот охирида ҳаво таъминоти тўхтатилади ва мослама электр тармоғидан ўчирилади.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1