Uzcard ва Humo банкоматлари интеграциялаштирилиши кутилмоқда

ИҚТИСОДИЁТ 11.09.2020, 22:08
Uzcard ва  Humo банкоматлари интеграциялаштирилиши кутилмоқда

Яқин вақтларда Uzcard ва  Humo банкоматлари интеграциялаштирилади.

Яъни Uzcard эгалари Humo банкоматларидан ёки аксинча Humo картаси  эгалари Uzcard банкоматларидан фойдаланишлари йўлга қўйилади. 

Бу борада «Ўзбекистон Республикасида «Яширин иқтисодиёт» улушини қисқартириш чора-тадбирлари тўғрисида» Ҳукумат қарори (394-сон, 20.06.2020 й.) қабул қилинди.

Қарор билан «Яширин иқтисодиёт улушини қисқартириш чора-тадбирларини амалга ошириш бўйича «йўл харитаси» тасдиқланиб, қатор тадбирларни амалга ошириш белгиланди. Жумладан:

- аҳоли учун истеъмол кредитлари ажратиш тартиби янада соддалаштирилади ва такомиллаштирилади;

- барча кадастр ҳужжатлари рақамлаштирилади;

- «Humo» ва «Uzcard» тўлов тизимлари интеграциялаштирилади;

- QR-код орқали амалга ошириладиган тўловларнинг оммабоплиги оширилади ва кўлами кенгайтирилади;

- молиявий хизматлар кўрсатувчи муқобил ташкилотлар ривожлантирилади, «Нобанк кредит ташкилотлари тўғрисида»ги Қонун лойиҳаси ишлаб чиқилади.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1