1

Сардобалик болалар​ “TexnoBus” билан танишди

HI-TECH 12.09.2020, 22:13
Сардобалик болалар​ “TexnoBus” билан танишди

Инновацион ривожланиш вазирлигининг “TexnoBus” инновацион автобуси инновацияларни тарғиб этиш учун Сардобага етиб борди. Мақсад -- рўй берган фожиали воқеалар таъсиридаги ёшларнинг кўнглини кўтариш, руҳий далда бўлиш, маънавий қўллаб-қувватлаш.

Учрашув давомида ўқувчилар “TexnoBus”нинг имкониятлари ва афзалликлари билан таништирилди. Робототехника бўйича илк сабоқлар, базавий машғулотлар ҳамда маҳорат дарслари ўтилди.

“TexnoBus” таълим платформаси Инновацион ривожланиш вазирлиги томонидан республиканинг ҳар бир ҳудудида босқичма-босқич ташкил этилаётган Ёшлар технопаркларининг узвий қисми бўлиб, иқтидорли ёшлар жамоаларини шакллантириш мақсадида ишлаб чиқилган. У барча қулайликларга эга бўлиб, керакли замонавий қурилмалар билан жиҳозланган. Тўғридан-тўғри электр тармоғи, электр токи генератори ва аккумулятор орқали қувват олиш имконига эга «ЎзОтайўл» моделидаги таълим автобуси бир вақтнинг ўзида 12 нафар ўқувчини ўқита олади.

Ёшларга робототехника ва элетроника, 3Д прототиплаштириш, муқобил энергия манбалари, дастурлаш ҳамда VR/AR ва бошқа интерактив йўналишлар бўйича таълим берилади.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1