"Паст Дарғомда "1000 та жўжа спектакли"да прокурорнинг алоқадорлиги аниқланмади, бироқ унга хайфсан берилди — Бош прокуратура

ЖАМИЯТ 14.09.2020, 09:27
"Паст Дарғомда "1000 та жўжа спектакли"да прокурорнинг алоқадорлиги аниқланмади, бироқ унга хайфсан берилди — Бош прокуратура

Сал аввал ОАВда "Паст Дарғомда «1000 та жўжа спектакли»: Бош ролларда прокурор ва ўғлини камбағал қилиб кўрсатган «маҳаллақўм» сарлавхали мақола эълон қилинган ва шундан сўнг ушбу ҳолат бўйича ижтимоий тармоқларда кенг муҳокама бошланган эди. 

Воқеанинг исқача кўриниши қуйидагича ёзилган: Маҳалла раиси журналистни бир уйга обориб, "мана камбағал оила, биз шу оилага ёрдам бердик, камбағалликдан чиқардик, уйини ҳашар қилиб қуриб бердик" дейди. Ўша уйдаги йигит ҳам буни тасдиқлаб "Отам Россияда (!!!), ўзим жўжа боқиб оила тебратяпман, 30 кишилик тўй қилдим, маҳаллага раҳмат" деган. Бу воқеаларни ташкил қилишда прокурор ҳам бош-қош бўлади. Ва кейин аниқлансаки, ўша уй маҳалла раисининг ўзининг уйи экан, ҳалиги интервью берган йигит эса унинг ўғли экан... 

Айни пайтда Бош прокуратура Матбуот хизмати кўрсатилган ҳолатлар юзасидан текшириш ўтказилганини маълум қилди  

Текширишда, “Қўқони” маҳалла фуқаролар йиғини раиси Ҳ.Турсунов томонидан уюштирилган мазкур саҳнали кўриниш намойишининг ташкиллаштирилишида Пастдарғом тумани прокурори А.Валиевнинг алоқадорлиги аниқланмади.

Бироқ, туман прокурори А.Валиев раҳбарлик қилаётган 2-сектор фаолиятида камчиликлар аниқланганлиги сабабли, унга  нисбатан интизомий жазо қўлланилиб, “ҳайфсан” эълон қилинди, дейилади расмий баёнотда. 

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1