Тошкент шаҳри Бектемир тумани ҳудудидан ўтувчи А373 "Тошкент–Ўш" автомобиль йўлининг 1-километридаги Чирчиқ дарёси кўпригида таъмирлаш ишлари олиб борилмоқда. Бу ҳақда Автомобиль йўллари қўмитаси хабар берди.
Шу муносабат билан 3 ноябрь соат 10:00 дан 4 ноябрь соат 07:00 га қадар водийдан Тошкент йўналишидаги ҳаракат вақтинча чекланади.
Ушбу вақтда Юқори Чирчиқ туманидан пойтахтга келаётган транспорт воситалари D012 «Бектемир шаҳри — Чирчиқ шаҳри — Ғазалкент шаҳри — Чорбоғ қўрғони» автомобиль йўлининг 6-километридан Йик-ота ва Фарғона йўли йўналишига бурилиши мумкин.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Тошкент шаҳридаги Комил Ёшин кўчасида ҳам автомобиллар ҳаракати 10 кунга чекланиши ҳақида хабар берилган эди.






