1

Коронавирус кимларга умуман юқмайди?

САЛОМАТЛИК 14.09.2020, 13:13
Коронавирус кимларга умуман юқмайди?

ЖССТ томонидан бу касалликка ҳамма чалиниши мумкинлиги тўғрисида маълумот берилган.  

Бугунги кунда ниқоб тақиб юриш, ижтимоий масофа сақлаш, қўлларни доим совунлаб ювиш ёки антисептик воситалар билан ишлов бериш ҳамда имкон қадар ўзини алоҳидалаган шахсларга касаллик юқиш эҳтимоли пасаяди ёки вирус организмга тушиши камаяди.  

Одамлар билан мулоқотни умуман чеклаган инсонларга вирус юқмаслиги мумкин.  

Бироқ таъкидлаш лозимки, бугунги пандемия даврида инсон ҳаёти давомида бу инфекция билан барибир тўқнашади ва ўшал даврда короновируснинг касаллик чақириш қобилияти камайган бўлса бу касалликни енгил кечириши мумкин.  

Шунингдек, бугунги кунда касалланиб ўтганлар организмида нейтрал антиатаначалар ҳосил бўлса, бу инсонларда турғун иммунитет ҳосил бўлиши ва коронавирусга кайта чалинмаслиги тўғрисида Европа олимлари тадқиқотлари натижаси бўйича маълумот берилди.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1