1

Муаммоли кредитлар 2 баробар ортиши мумкин

ИҚТИСОДИЁТ 14.09.2020, 14:48
Муаммоли кредитлар 2 баробар ортиши мумкин

Бугунги кунда банк тизимида муаммоли кредитларнинг улуши йил бошидагига нисбатан 0,9 фоиз бандга ошиб, 2,4 фоизга етибди. Уларнинг 77 фоизини корпоратив мижозларга, 23 фоизини эса жисмоний шахсларга ажратилган кредитлар ташкил этади. Бу ҳолат пандемиянинг таъсири сифатида баҳоланмоқда.

Марказий банк томонидан яқинда ўтказилган стресс-тест натижалари пул тушуми кескин камайган 10 мингдан ортиқ корхона жалб қилган кредитларнинг ўз вақтида тўлиқ сўндирмаслиги туфайли муаммоли кредитлар йил якунига қадар 2 баробарга ортиб, уларнинг кредит портфелидаги улуши 7,6 фоизга етиши мумкинлигини кўрсатмоқда.

Айни пайтда юртимизда фаолият юритаётган ва кредит олган корхоналарнинг қарийб 70 фоизининг аҳволи ёмонлашгани айтилмоқда. 

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1