1

“Шум бола-2020” халқаро кинофестивалига старт берилди

МАДАНИЯТ 19.09.2020, 23:05
“Шум бола-2020” халқаро кинофестивалига старт берилди

Шу йилнинг 21-25 сентябрь кунлари Тошкентдаги "Ҳумо" арена муз саройида “Шум бола-2020” кинофестивали ўтказилади. 

Фестиваль “Ўзбеккино” Миллий агентлиги, Тошкентдаги Гёте институти “Шлингель” халқаро кинофестивали билан ҳамкорликда ташкил этилади. 

Болалар ва ўсмирлар кино саноатидаги сўнгги халқаро маҳсулотларини етказиб берувчи “Шлингель” халқаро кинофестивали томонидан замонавий ҳамда долзарб мавзудаги немис фильмлари ўзбек ва рус тилларида намойиш этилади. Шунингдек, фестиваль доирасида ўзбек киноижодкорлар томонидан суратга олинган қисқа метражли фильмлар ҳамда “Ўзбеккино” Миллий агентлиги буюртмасига биноан яратилган “Зумраша” киножурналининг янги фильмлари тақдим этилади.  

“Шум бола-2020” фестивали болалар, ёшлар, ота-оналар, ўқитувчилар ва мутахассислар учун мўлжалланган. 

Намойишларга кириш бепул.  

Маълумот учун. Фестиваль дастуридан Германиянинг “Жуда қалин дўстлар”, “Кўринмас Сю”, “Рокка дунёни ўзгартиради”, “Фрици – тарихдаги бурилиш нуқтаси” каби фильмлар ўрин олган.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1