1

Чилим чеккан одамларга касаллик юқмайдими?

САЛОМАТЛИК 21.09.2020, 14:05
Чилим чеккан одамларга касаллик юқмайдими?

Коронавирусга қарши кураш штаби аъзоси Севара Убайдуллаева иштирокидаги брифингда коронавирус инфекцияси борасида долзарб саволлар юзасидан жавоб қайтарилди.

❓Чилим чеккан одамларга касаллик юқмайди деган гаплар бор. Бу қанчалик ҳақиқат?

–Сигаретга ўхшаш воситалар туридан бири кальян (чилим) чекиш, бу ҳам чекувчиликнинг бир тури ҳисобланади.

Бу ҳолатлар инсон организмида турли ўзгаришларни келтириб чиқариб, сурункали равишда қўлланилиш оқибатида ўпканинг жароҳатланишлари келиб чиқади.

ЖССТ ташкилоти тадқиқотларидан бирида кафе ва барларда умумий ҳамма фойдаланадиган кальян (чилим) ускунаси ва жиҳозлари текшируви ўтказилганида, кальян (чилим)да инсон нафас олиб чиқаришида, турли хил нафас йўллари орқали ўтадиган касалликлар юқиши эхтимоли юқори эканлигини тасдиқлаган.

Шунингдек, коронавирус тутундан қўрқади деган гаплар ўз тасдиғини топмаган, сабаби чекувчилар ҳам касалланиши кузатилади. Бундай ҳолатлар, коронавирус касаллигини кечувини оғирлаштириши табиий. Касалликни енгил кечиши учун бундай одатлардан воз кечсангиз ўз саломатлигингизни янада ҳимоя қилган бўласиз.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1