1

Нью-Йоркда ўзбек мактаби очилди

ДУНЁ 24.09.2020, 13:35
Нью-Йоркда ўзбек мактаби очилди

АҚШнинг Нью-Йорк шаҳрида ўзбек тилида ҳам ўқитиладиган мактаб очилди

“Зиё Арт” номли ўзбек мактаби Нью-Йоркнин Бруклин мавзесида (АҚШ) иш бошлади. Унинг расмий очилиш маросими 2020 йил 19 сентябрь куни бўлиб ўтди. Тадбир Ўзбекистоннинг Нью-Йоркдаги Бош консулхонаси va “Маҳалла УСА” диаспора ташкилоти билан биргаликда ташкил этилди.

Бош консулхона маълумотларига кўра, мактаб 16 Авенуэ О, Брооклайн НЙ 11204 манзилида жойлашган бўлиб, “Ўзбек тили вa адабиёти”, «Одобнома», “Тасвирий санъат”, «Шахмат» вa «Математика» фанлари бўйича машғулотлар олиб борилади:

Дарслар шанба ва якшанбада ўзбек тилида Ўзбекистондан олинган махсус ўқув материалларидан фойдаланган ҳолда малакали ўқитувчилар томонидан олиб борилади. Ўқитувчилар танлов асосида саралаб олинган.

Бош консулхона Ўзбекистон Ҳукумати номидан ўзбек мактаби кутубхонаси фондига китоблар вa бадиий адабиётларни топширди.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1