1

ДТМ «супер» контрактда ўқимоқчи бўлганлар қачондан бошлаб мурожаат қилиши мумкинлигини маълум қилди

ЖАМИЯТ 26.09.2020, 07:55
ДТМ «супер» контрактда ўқимоқчи бўлганлар қачондан бошлаб мурожаат қилиши мумкинлигини маълум қилди

Давлат Тест марказининг хабар беришича, «супер» контрактда ўқимоқчи бўлганлар бугун, 26 сентябрдан бошлаб ОТМга мурожаат қилишлари мумкин.

Тест синовларида базавий тўлов-контракт асосида талабаликка тавсия этилмаган, лекин 56,7 балл ва ундан юқори балл тўплаган абитуриентлар табақалаштирилган тўлов-контракт асосида ўқиш имконияти мавжуд.

2019 йилда 32 948 нафар абитуриент ушбу имкониятдан фойдаланган.

Бунинг учун ушбу тоифадаги абитуриентлар, 2020 йил 26 сентябрдан бошлаб олий таълим муассасаларига мурожаат этишлари мумкин, дейилади расмий хабарда. 

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1