Давлат рўйхатидан ўтказмасдан, мажбурий сертификациялаштириш шарти билан импорт қилинадиган ва маҳаллий ишлаб чиқарувчи корхоналар томонидан ишлаб чиқариладиган, COVID-19 инфекцияси билан касалланган беморларни даволашда қўлланиладиган дори воситалари ва биологик фаол моддалар рўйхатига, Вазирлар Маҳкамасининг Қарори билан ўзгартириш киритилди. Бу ҳақда “Dori-Darmon” АК Ахборот хизмати хабар берди.
Аввалги рўйхатга:
– Грипп вакцинаси (ЎРВИ),
– Коронавирус вакцинаси (COVID-19),
– Пневмококк вакцинаси,
– Бария сульфат (Barii sulfas),
– Панкурония бромид / Пипекурония бромид / Атракурия бесилат,
– Сефепим + тазобактам,
– Нитроглицерин қўшилди.
Шунингдек, экспресс тест SARS-CoV-2 Antibody Test (Express-test) тиббиёт буюми қўшилди.