1

ННТ, ОАВ ва фуқаролик жамияти бошқа институтларининг 100 га яқин лойиҳалари қарийб 4 млрд сўмга молиялаштириладиган бўлди

ЖАМИЯТ 26.09.2020, 22:36
ННТ, ОАВ ва фуқаролик жамияти бошқа институтларининг 100 га яқин лойиҳалари қарийб 4 млрд сўмга молиялаштириладиган бўлди

Олий Мажлис ҳузуридаги ННТ ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтларини қўллаб-қувватлаш жамоат фонди маблағларини бошқариш бўйича Парламент комиссиясининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди.

Кун тартибида ННТ ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтларини молиявий қўллаб-қувватлаш масаласи ҳам кўриб чиқилди.

Жамоат фонди томонидан эълон қилинган “Миллий тикланишдан — миллий юксалиш сари” шиори остида давлат гранти ўсиб келаётган ёш авлодни маънан етук, жисмонан соғлом этиб тарбиялашга, уларда тадбиркорлик, илмий-ижодий ва интеллектуал салоҳиятни шакллантириш ҳамда аҳолининг соғлом турмуш тарзини қарор топтириш, экологик, тиббий маданиятини оширишда, ижтимоий тадбиркорлик, ташаббускорлик, фидойилик, ахлоқий фазилатларни шакллантиришга доир мавзуда ўтказилди. Танловга жами 9 миллиард 565 миллион 672 минг сўмлик 220 дан ортиқ фуқаролик жамияти институтларидан 245 та лойиҳа қабул қилинди.

Парламент комиссиясининг кўриб чиқиши натижалари ва қарори асосида ННТ, ОАВ ва фуқаролик жамияти бошқа институтларининг 53 та лойиҳасини 2 миллиард сўмга молиялаштириш режалаштирилди.

Шунингдек, “Инсон манфаатлари ҳамма нарсадан устун — қонун устуворлиги ва жамоатчилик назоратини таъминлашда демократик институтларининг фаоллигини қўллаб-қувватлаш” мавзусидаги грант танловига жами 83 та фуқаролик жамияти институтининг 3 миллиард 496 миллион 157 минг сўмлик 89 та лойиҳаси қабул қилинган. Парламент комиссиясининг кўриб чиқиши натижалари ва қарори асосида, ННТ, ОАВ ва фуқаролик жамияти бошқа институтларининг 44 та лойиҳаси 1 миллиард 750 миллион сўмга молиялаштириладиган бўлди.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1