АсосийЖАМИЯТ

Ўзбекистонга пул ўтказмалари ҳажми 15,2 млрд долларга етди

Бу ҳақда Марказий банк маълумот берди.

'Ўзбекистонга пул ўтказмалари ҳажми 15,2 млрд долларга етди'ning rasmi

2026 йилнинг январь–сентябрь ойларида халқаро пул ўтказмалари орқали Ўзбекистонга 15,2 млрд доллар миқдорида маблағ келиб тушган. Шу даврда мамлакатдан 2 млрд доллар чиқиб кетган. Натижада пул ўтказмалари бўйича 13,2 млрд долларлик ижобий сальдо шаклланган. Бу ҳақда Марказий банкнинг ички валюта бозорига оид шарҳида маълум қилинди.

Қайд этилишича, ҳисобот даврида Ўзбекистонда хорижий валютага бўлган талаб 50,4 млрд долларни ташкил этган. Бу 2025 йилнинг мос даврига нисбатан 17,9 фоизга кўп. Ички валюта бозорида хорижий валюта таклифи эса Марказий банк операцияларини ҳисобга олмаган ҳолда 43,8 млрд долларга етган. Кўрсаткич ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 25,3 фоизга ошган.

Шунингдек, юридик шахслар томонидан хорижий валютага талаб 15,3 фоизга, валюта таклифи эса 26,7 фоизга кўпайган.

Ҳисобот даврида экспорт тушумларининг 9,5 млрд доллари ёки 57,2 фоизи ички валюта бозорида сотилган. Бу 2025 йилнинг январь–сентябрь ойларига нисбатан 33 фоизга ёки қарийб 2,4 млрд долларга кўп.

Аҳоли томонидан тижорат банкларига 18,9 млрд доллар миқдорида хорижий валюта сотилган. Бу кўрсаткич ўтган йилнинг мос давридаги 15,3 млрд долларга нисбатан 1,2 баробарга ошган.

Марказий банк маълумотларига кўра, 2026 йилнинг дастлабки тўққиз ойида сўмнинг АҚШ долларига нисбатан айирбошлаш курси 11 765–12 320 сўм оралиғида ўзгарган. Сентябрь ойи якунида бир доллар 11 821 сўмни ташкил этган. Миллий валюта йил бошига нисбатан 1,5 фоизга қадрланган.

    Бошқа янгиликлар