Бугун АОКАда "Ўзстандарт" агентлиги ахборот хизмати раҳбари Абдурауф Расулов иштирокида брифинг ўтказилди. Унда соҳага оид саволларга жавоб қайтарилди.
Савол: Ишлаб чиқарилаётган миллий маҳсулотлар сифати белгиланган меъёрларга ва халқаро стандартларни жорий қилишга боғлиқ. Мазкур жараёнда “Ўзстандарт” агентлиги томонидан корхоналарга қандай амалий ёрдам кўрсатилмоқда?
–Маҳсулотлар сифати ва рақобатдошлигини ошириш учун миллий стандартларни халқаро талабларга мослаштириш ва корхоналарга жорий қилиш муҳим вазифа ҳисобланади.
Ҳозирги кунгача халқаро стандартлар сони 12 мингтаги етказилиб, 43 фоиз стандартлар халқаро талаблар билан уйғунлашитирилди. Йил охиригача озиқ-овқат, металлургия, енгил саноат бўйича 14 та лаборатория модернизацияси якунланади.
Савол: Янги стандартларни корхоналарга, тадбиркорлик субъекларига манзилли етказилишида олиб борилаётган ишлар хусусида маълумот бериб ўтсангиз?
➖21 та тўқимачилик корхонасига тўқимачилик ва трикотаж маҳсулотлари учун Европа стандартларини жорий қилиш натижасида экспорт ҳажмини ошириш имкони яратилди.
Андижондаги “Само текс” корхонаси Европа бозорларига 5 миллион долларлик маҳсулот экпорт қилди. Яна бир мисол, Бухоро вилоятидаги “Бухоро коттон” корхонаси ҳам АҚШ, Англия, Туркия ва Германияга 5 миллион долларлик маҳсулотини экспорт қилишга эришди.
Савол: Мамлакатимизда ишлаб чиқарилаётган маиший техникалар экспортида халқаро стандартларнинг ўрни қандай бўлмоқда?
–Юртимизда маиший техника, кабель, тиббиёт буюмлари ишлаб чиқарувчи 5 та корхона томонидан 17 турдаги маҳсулотларнинг хавфсизлигини тасдиқловчи “СЕ” маркировкасини жорий этиш ҳисобига Европанинг 8 та давлатига экспорт жараёни бошланди.
Савол: 2020 – 2021 йилларда “Ўзстандарт” агентлиги ўз фаолиятида мамлакатимизда миллий инфратузилмани ривожлантириш мақсадида яна қандай янги лойиҳалар устида иш олиб борилмоқда?
–Мамлакатимизнинг 9 та вилоят ва шаҳарларида 11 та йирик лойиҳалар устида иш олиб борилмоқда. Бунда 9 та йўналиш бўйича 23 та синов лабораторияларини модернизациялаш кўзда тутилган. 2021 йилда жами қиймати 26,8 млн доллорлик 6 та лойиҳа бўйича иш олиб борилади. Бунда 9 та лаборатория, энергия самарадорлик, электротехника, автомобил эҳтиёт қисмлари ва қурилиш материалларини синаш лабораториялари модернизация қилинади.






