1

Тошкент шаҳар ДСБ ходимлари кўмаги билан 369 та тадбиркорлик субъектининг солиқ ҳисоботлари тўғирланди

ИҚТИСОДИЁТ 30.09.2020, 08:39
Тошкент шаҳар ДСБ ходимлари кўмаги билан 369 та тадбиркорлик субъектининг солиқ ҳисоботлари тўғирланди

Тошкент шаҳар давлат солиқ бошқармаси томонидан амалга оширилаётган «Солиқ идораси – тадбиркорга кўмакчи» лойиҳаси доирасида жорий йил сентябрь ойининг 22 куни давомида 369 та тадбиркорлик субъекти томонидан солиқ ҳисоботларини тақдим этишда хато ва камчиликларга йўл қўйилгани аниқланди. Бу билан давлат бюджетига 42,6млрд. сўмлик солиқлар ҳисобланмасдан қолгани маълум бўлди, дея хабармоқда Тошкент шаҳар ДСБ Матбуот хизмати.

Тошкент шаҳар давлат солиқ бошқармаси ходимлари томонидан ушбу камчиликлар ўрганиб чиқилиб, тадбиркорлик субъектларига ҳеч қандай жазо чоралари қўлланмасдан қайта ҳисобот топширишларига кўмаклашилди.

Жумладан, пойтахтимизнинг Сергели туманида рўйхатдан ўтган «G/R/M» корхонаси (корхона номи ўзгартирилган)томонидан тақдим этилган маълумотлар ўрганилганда, 2020 йил июль ойи учун тақдим этилган қўшилган қиймат солиғи ҳисоботида электрон равишда шакллантириладиган ҳисоб-варақ фактуралар ҳисобот давридан кейин расмийлаштирилиши натижасида 1274,2 млн.сўм тафовут аниқланган. 

Ушбу ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар давлат солиқ бошқармаси ходимларининг кўмаги билан жорий йилнинг 14 сентябрь куни қайта ҳисобот топширилди. Натижада, корхонага ҳеч қандай чора кўрилмасдан қўшилган қиймат солиғи бўйича тўланмай қолган 1 274,2 млн.сўм давлат бюджетига йўналтирилди.

 

 

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1